АНДИЖОН – "4 ойдан бери қорамол учун кредит беришмаяпти"
ШАҲРИХОН. "Андижон вилояти Шаҳрихон туманидан ёзмоқдамиз. Қорамол учун 7 фоизли кредит берилиши лозим эди. Аммо 4 ой югуриб ҳам ололмаяпмиз. "Микрокредитбанк" туман филиали раҳбарига "Президент қарори бор-ку, кредит бермайсизми?" десак, "Бу масалани Президент эмас, биз ҳал қиламиз”, деб чиқариб юборди". (Бу хабар Озодликка 15 август куни юборилган.) Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг! ************************************************************