Янги ўқув йили учун мактаб дарсликлари тўплами ижара нархлари эълон қилинди
Адлия вазирлиги дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона эканлигини эслатиб, унинг 2018/2019 ўқув йили учун нархлари эълон қилди:
умумтаълим мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун – бепул;
2-синфлари учун 12 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 26 900 сўмни;
3-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 200 сўмни;
4-синфлар учун 11 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 15 300 сўмни;
5-синфлар учун 13 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 7 400 сўмни;
6-синфлар учун 15 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 14 600 сўмни;
7-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 13 700 сўмни;
8-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 8 900 сўмни;
9-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 9 400 сўмни;
10-синфлар учун 17 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 22 800 сўмни;
11-синфлар учун 19 та дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархи 41 800 сўмни ташкил қилади.