Ариповдан ҳайфсан олган вазир мажбурий меҳнатга қарши комиссия тузмоқчи
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларида ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишига йўл қўймаслик учун махсус комиссиялар тузилишини маълум қилди. Вазирликка таяниб Gazeta.uz сайтининг хабар қилишича, вазир Алишер Шодмонов Бош вазир Абдулла Арипов билан ўтган видеоселектор йиғилишидан сўнг шундай топшириқ берган. Расмий хабарга кўра, комиссиялар доимий равишда ишлайди ва шифокорлар, ҳамшираларнинг дала, коммунал ва ободончилик ишларига иш ҳақисиз жалб қилиниши ҳолларини назорат қилади. Читать дальше...