БЕФАРЗАНДЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Ўттиз бешларни қоралаган бўйдор, кенг елкали, озғин бўлса-да, чайир бу йигитнинг исми Меҳмонали. Тун ярмидан оққанда гандираклаб уйга кириб келди. Хотини Мастура ҳали уйғоқ эди. Қалин тўшакда тиззаларини қучоқлаб ўтирган аёлнинг кўзлари уйқусизликданми, йиғиданми, қизариб кетганди. Аёл тўшакдан туриб, эрининг қўлидан тупроққа беланган костюмни олди ва даҳлизга қараб юрди. Аммо Меҳмонали унинг йўлини […]