ГАДОЙ МОНОЛОГИ…
Биродарлар, қорним оч, овқатга озгина хайр қилинглар! Ҳозиргина жиннихонадан чиқиб келяпман. Тишлаб олсам, хафа бўлиш йўқ. Ўзимга жавоб бермайман. Мана маълумотнома! Ким айтди гадойлар кўпайиб кетди деб? Э, биз илгариям бўлганмиз. Фақат у пайтларда ҳайдаб солишарди. Энди ҳаммаси қонуний. Мендан ҳатто интервью ҳам олишди яқинда. — Сиз азалдан шунақа камбағалмисиз? — дейди мухбир дегани. […]