Қозоғистонда бўлиб ўтаётган турнирда финалчилар номи аниқ бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Совет Иттифоқи қаҳрамони Салгат Нурмагамбетов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 5 нафар боксчиларимиздан 4 таси финалга йўл олди. 86 кг вазн финал баҳсида икки ҳамюртимиз ўзаро жанг ўтказади. Ярим финал натижалари: 60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов (Ўзбекистон 1) - Эдилет Қурметов (Қозоғистон) ғалаба 60 кг: Хакимов Фарёзбек (Ўзбекистон 1) - Миғметолла Молдашев (Қозоғистон) мағлубият 80 кг: Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон 1) - Муҳаммад Эбдихалиқ (Қозоғистон) ғалаба (рақиб рингга кўтарилмади) 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Бекзад Танатар (Қозоғистон) ғалаба 86 кг: Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1) - Иля Кисилев (Қозоғистон) ғалаба 15 май куни бўлиб ўтадиган финал жанглари: 60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Ниғметоллла Молдашев (Қозоғистон) 80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Санжар Акматов (Қирғизистон) 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1)