А Серия. Шомуродов ўз голи билан "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
А Серия 37-туридан ўрин олган "Венеция" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб, илк дақиқадаёқ мезбонлар футболчиси Окереке ҳисобни очди. 76-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Шу тариқа, Рим клуби ҳисобидаги очколар сони 60 тага етди. Айни вақтда улар А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 26 очкоси бор "Венеция" сўнгги поғонани банд этган. Қайд этиш лозим, Элдор учрашувнинг 60-дақиқасида Верету ўрнига захирадан майдонга тушди. Читать дальше...