Бельгия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди
Бельгияда ҳукумат меҳнат ислоҳоти бўйича келишиб олди. Ходимлар 4 кунлик иш ҳафтасини танлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Le Soir нашри хабар бермоқда. Лойиҳа иш тартиби, малака ошириш, иш ўринларини алмаштириш, шунингдек, рақамли иқтисодиёт масалалари каби соҳаларни қамраб олади. Ислоҳот ходимларнинг 4 кунлик иш ҳафтасини танлаши ва уч кун дам олиш билан кўпроқ соат ишлашини таъминлайди. […]