Россияда урушга қарши намойишлар. 34та шаҳарда 467 киши ҳибсга олинди
Россиянинг кўплаб шаҳарларида уч кундан буён урушга қарши норозилик намойишлари давом этяпти. 26 февраль Тошкент вақти билан 23.50 ҳолатига кўра, Россиянинг 34 та шаҳарда 467 киши ҳибсга олинган. Атиги уч кунлик урушга қарши намойишлар давомида камида 3052 киши ҳибсга олинди, деб хабар беради ОВД-Инфо. 24 февралдан бери Россия қуролли кучлари бутун Украина бўйлаб ҳаводан зарбалар бермоқда. Киевда отишмалар бўляпти. Украина армияси босқинчи рус бўлинмаларига қарши курашмоқда.