Камила Валиева қисқа дастурни бажариб, 82,16 балл билан етакчиликни қўлга киритди
Бугун Пекинда фигурали учиш бўйича мусобақа бошланди: Камила Валиева билан боғлиқ допинг-можародан сўнг бу Олимпия ўйинларининг энг кулминацион нуқтаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Демак, мусобақада Камила Валиева қисқа дастурни бажариб, 82,16 балл билан етакчиликни қўлга киритди
Россиялик Анна Шербакова иккинчи, япониялик Каори Сакамото учинчи ўринни эгаллади.
Тўртинчи ўринда яна бир россиялик спортчи Александра Трусова.
Спортчилар 17 февраль куни кейинги босқичда ўз дастурларини тақдим этишади.