“СЎҚИР”… (4-қисм)
* * * Оломон орасидаги масофа гўё сония сайин торайиб борар, Нилуфар азбаройи нафас олишга қийналганидан тезроқ бу қафасдан чиқишга, диққинафаслик балосидан нари бўлишга уринарди. Устига устак очлик уни деярли енгиб бўлганди. Ўзгалар кўз ўнгида йиқилишни ўзига эп кўрмаслик, қайсарлик ва номус кучи Нилуфарни оёқда тик туришга мажбур этарди. Силтана-силтана, ўткинчиларга урила-урила […]