Нукусда юк машинаси ер остига тушиб кетди…
Бу фожиага қоришиқ воқеа шу йил 26 апрел куни содир бўлди. Ҳаракатланишда давом этаётган юк машинаси кутилмаганда ер остига қулади. Тахмин қилишларича, машина керагидан ортиқ юк олиб кетаётган бўлиши мумкин. Асосийси, фалокат пиёдалар ўтиш жойида юз берган бўлса-да, ҳеч ким жабр кўрмади. Худо асрасин!