"Раҳбаримнинг айтишича, президент фармони сабабли оилам билан ишсиз қолдим"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Раҳбаримнинг айтишича, президент фармони сабабли оилам билан ишсиз қолдим"
"Мен сизларга иш масаласида Фарғона вилоят, Ўзбекистон туманидан ёзмоқдаман. Вояга етмаган 3 та фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ишсиз. Мен оилада давлат ишида ишлаб турган ягона шахс бўлган эдим. Мен Ўзбекистон туманидаги "Водийгазтаъминот" идорасида мижозлар бўлими назоратчиси бўлиб ишлар эдим. Бу иш орқали ойлик олиб, оиламни боқар эдим.
2017 йил 10 август куни мени ҳам ишдан бўшатишди. Қисқартиришга тушдим. Мен энди нима қилай? Қаерга иш сўраб бормасам, ҳамма ерда ҳозир қисқартириш бўлмоқда. Идора раҳбаримга оилам шароитини тушунтирсам, у "президент фармони" дейишдан нарига ўтмаяпти.
Наҳот мени ва мен қатори минглаб инсонларни отамиз, суянадиган тоғимиз ўйламаган бўлсалар? Мен уларнинг бундай қилишларига умуман ишонмайман. Фарзандларимнинг келажаги нима бўлади энди. Қандай қилиб уларни ўқитаман энди?
Мен ўзимдан эмас, фарзандларимнинг келажагидан қўрқаман!"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!