Маст ҳолда рулга ўтирган милиционер автоҳалокатни келтириб чиқаргач, қочиб қолишга уринди. Аммо…
Ушбу воқеа 24 июн куни кечаси Жиззах вилояти Даштобод шаҳрида содир бўлди. Зомин туман ички ишлар бўлими майори У.К. ўз бошқарувидаги “Матиз” автомобили рулига маст ҳолда ўтирганди. Ичкиликнинг касри урди. У қарама-қарши тарафдан келаётган “Нексия” машинаси билан тўқнашиб кетди. “Нексия” автомобилини бошқарган 23 ёшли Олим Абдураҳмоновнинг айтишича, милиция майори шу қадар маст бўлганки, ҳалокатдан […]