Челябинсклик аёл боласини ўгай отаси зулмидан ҳимоялаш учун қотилликка қўл урди…
Россиянинг Челябинск вилоятида яшовчи исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган аёл 8 яшар ўғилчасини ўгай ота калтакларидан ҳимоя қилиш учун қўлига болта олишга мажбур бўлди. Аввалига эр аёлнинг ўзига ташланди. Бунисига чидарди. Чунки эрининг калтаклашлари биринчи марта эмасди. Аммо 8 яшар ўғлини калтаклашига чидаб тура олмади ва уни ҳимоя қилишга ўтди. Қўлига болта кирибди. […]