Месси билан биргаликда Аргентина терма жамоаси Россияга етиб келди (фото)
«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Москва шаҳрига етиб келишди. Жамоа Броница томон кетди ва ЖЧ-2018 давомида ўша ерда бўлиб туради.
Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичида Исландия (16 июнь, Москвада), Хорватия (21 июнь, Нижний Новгород шаҳрида) ва Нигерия (26 июнь, Санкт-Петербургда) билан куч синашади.
Ўтган мундиалда финалчи бўлган Аргентина ушбу мусобақада ҳам фаворитлар қаторида.