Мы в Telegram
Добавить новость
Другие новости Хотина и Черновицкой области на этот час
Добавь свою новость бесплатно - здесь
Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


<
>

Президентнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси: тўлиқ матн

Президентнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси: тўлиқ матн

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати давлат раҳбарининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси матнини тўлиқ ҳолда келтирди. Ҳурматли сенатор ва депутатлар! Қадрли юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасини баён этишга рухсат бергайсиз. Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда. Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётимизнинг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб олишимиз зарур. Азиз дўстлар! Биз ҳар бир йилга эзгу ният билан ном берамиз ва ўз олдимизга улкан марраларни қўямиз. Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг «Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ» асари «Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади» деган ҳадис билан бошланишида албатта жуда чуқур маъно бор. Биз 2018 йилга «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном бериб, Давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошлаган ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Айниқса, ҳар қачонгидан ҳам оғир бўлган бу йилги мавсумда миришкор деҳқон ва фермерларимиз фидокорона меҳнат қилганларини алоҳида таъкидлашни истардим. Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди. Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди. Бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Бу, ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса – шунга эътибор беришингизни сўрайман – 32 баробар кўпдир. Ҳурматли юртдошлар! Якунига етиб бораётган йил барчамиз учун муқаддас Ватан тимсоли бўлган қишлоқларимиз, маҳаллаларимизни обод қилиш бўйича улкан ишлар бошланган йил бўлди. Хусусан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Жорий йилда бу борадаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада 416та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлди. Ўтаётган йилда ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида, жумладан, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш йўлида ҳам муҳим қадамлар қўйилди. Айниқса, юртимиз ёшлари Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ва Пара-Осиё ўйинларида, Аргентинада ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида юқори ўринларни олгани барчамизни қувонтирди. Ҳурматли парламент аъзолари! Халқаро муносабатларда очиқ ва амалий, фаол ташқи сиёсат олиб борилаётгани туфайли ишончли ҳамкор сифатида мамлакатимизнинг халқаро обрўси тобора ортиб бормоқда. Барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бизнинг асосий вазифаларимиздан бирига айланди. 2018 йилда 18та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард долларлик 456та лойиҳа амалга оширилмоқда. Халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар тобора кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, биз янги Мудофаа доктринасини қабул қилдик. Қуролли Кучлар таркибидаги барча қўшин турларининг тузилма ва вазифалари қайта кўриб чиқилди. Армия ва халқ бирлигини таъминлаш мақсадида, барча ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Албатта, йил мобайнида амалга оширган ишларимиз рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Лекин бундай мисолларни келтириш, қайд этишдан мақсад – кўкракка уриб мақтаниш эмас. Биз бундан мутлақо йироқмиз. Бизнинг мақсадимиз – ўтган бир йиллик тараққиёт йўлимизни холисона ва танқидий баҳолашдан иборат. Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча қийинчилик ва синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига улкан ҳисса қўшаётган олижаноб халқимизга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман. Муҳтарам анжуман иштирокчилари! Яна саноқли кунлардан кейин юртимизга янги – 2019 йил кириб келади. Янги йил арафасида анъанамизга кўра 2019 йилга қандай ном бериш тўғрисида бугун сизлар билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келсак, айни муддао бўлади. Албатта, биз бу ҳақда кўп ўйладик. Жойларда халқ билан мулоқотлар давомида ва мурожаатларда билдирилган фикрлар, таклиф-мулоҳазаларни атрофлича кўриб чиқдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади. Шу ўринда бир савол туғилади: инвестиция деймиз, ислоҳотлар деймиз, модернизация, деймиз. Лекин бу ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад нима ўзи? Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон миллати, тили ва динидан қатъи назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир. Бу йўналишда олдимизда улкан вазифалар турибди. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак. Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Такрор айтаман, тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз. Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб қолади. Келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш бўйича ҳам кўп ишлар қилишимиз лозим. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, мен кириб келаётган янги – 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф этаман. Азиз дўстлар! Йилга бундай ном берганимиз барчамизга жуда катта вазифалар ва масъулият юклайди. Инвестицияларни қандай қилиб кўпайтирамиз, ижтимоий муаммоларни қандай ҳал қиламиз, деган саволлар олдимизда кўндаланг бўлиб турибди. “Ойнаи жаҳон” орқали бизни кузатиб турган халқимиз ана шу саволларга биздан жавоб кутишга тўла ҳақли. Бу вазифаларни ҳал қилишга бугундан бошлаб киришмасак, бор куч ва имкониятларимизни шу йўлда сафарбар этмасак, кўзлаган мақсадга, маррага эришиш қийин бўлади. Ҳар бир раҳбар – у вазир ёки марказий идора бошлиғи бўладими, депутат ёки сенатор бўладими, компания ёки хўжалик бирлашмаси раиси, вилоят ёки туман ҳокими бўладими – барча-барчамиз бу ишни энг биринчи вазифамиз, деб билишимиз зарур. Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади. Буни ҳаммамиз чуқур тушуниб олишимиз ва ишимизни шу асосда ташкил этишимиз шарт. Қадрли юртдошлар! Иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифалар ҳақида гапирганда, аввало кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар негизида қуйидаги мақсадлар мужассам эканини қайд этиш лозим: – очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш; – иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш; – иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш; – “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш; – валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш; – иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш. Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. Биринчидан, биз макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашимиз шарт. Аввало, инфляцияни жиловламасдан туриб, макроиқтисодий барқарорликка эришиш мумкин эмас. Жаҳон тажрибасини пухта ўрганиб, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, монетар сиёсатни такомиллаштириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқишимиз зарур. Ўтиш даврида иқтисодиёт соҳасида статистик ҳисоботларни тўғри юритиш ва давлатнинг иқтисодий салоҳиятини аниқ баҳолаш жуда муҳимдир. Шу орқали ялпи ички маҳсулотни холисона баҳолашга эришиш мумкин. Шу мақсадда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро валюта фондининг Миллий ҳисоблар тизимини республикамизда 2020 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ жорий этишимиз лозим. Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, биринчи навбатда, етакчи соҳалар ривожига бевосита боғлиқдир. Қайси соҳада юқори қийматга эга маҳсулот яратилса, биз ана шу соҳани биринчи навбатда қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишимиз лозим. Вазирлар Маҳкамаси мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиб, халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилишни келгуси йил 1 апрелгача якунласин. Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш зарур. Бюджет ҳисобидан маблағ ажратиладиган ҳар қандай дастур ёки лойиҳанинг сифат ва миқдор кўрсаткичларидан иборат, натижага йўналтирилган индикаторлари бўлиши керак. Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклиф киритиш топширилади. Келгуси йил учун Давлат бюджети дефицити 4,5 триллион сўм атрофида бўлиши ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1 фоиз бўлиши режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳозирдан бошлаб қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет даромадларини кўпайтириш, шу орқали кутилаётган дефицитни камайтириш юзасидан аниқ чоралар кўрсин. Шунингдек, бир ой муддатда ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш лозим. Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда. Шунинг учун Ҳукуматга икки ой муддатда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Бу борада ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иккинчидан, иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз. 2019 йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. Бу борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори жорий йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилади. Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаси жаҳондаги етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Масалан, дунёдаги нуфузли “Fitch Ratings” ва “Standart & Poo’rs” рейтинг агентликлари биринчи марта мамлакатимизнинг халқаро суверен кредит рейтингини белгилади. Ана шу рейтинг баҳолари “Барқарор” прогнозига эга бўлиб, бу яқин 12-18 ой давомида ушбу кўрсаткичнинг пасайиш эҳтимоли камлигини билдиради. Ўзбекистон эришаётган бундай рейтинг баҳолари кўпгина ривожланаётган давлатларга нисбатан юқори эканини қайд этиш лозим. Ушбу рейтинг агентликлари Ўзбекистонда валюта, савдо ва нарх сиёсати эркинлашгани, давлат бошқарувидаги институционал ўзгаришлар, мамлакат олтин-валюта ва бюджет захираси етарли экани, давлат қарзининг камлиги сингари омилларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Келгуси йилнинг биринчи чорагида юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистоннинг суверен давлат облигацияларини халқаро молия бозорларига чиқарамиз. Бу борада биз “J.P.Morgan”, “Citibank”, “Deutsche Bank” каби етакчи халқаро инвестиция банклари билан ҳамкорлик олиб бормоқдамиз. Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўришимиз керак. Биз иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантира олсак, бу масалада ижобий натижага эришиш мумкин. Бу борада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш лозим. Биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларга ва чет эллик инвесторларга шундай имконият яратиш керак. Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда аниқ комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, жумладан, мамлакатимизни Глобал рақобатбардошлик рейтингига киритиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш топширилади. Учинчидан, банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур. Бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда. Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозим. Бунда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши ҳисобидан биз давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб борамиз. Бу эса соҳада рақобат муҳитини яхшилашга, тижорат банклари фаолиятини, кредитлаш сифати ва маданиятини ҳар томонлама оширишга хизмат қилади. Шунингдек, молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш ҳам янги иқтисодий шароитда асосий мақсадларимиздан бири бўлиши керак. Янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали,банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарур. Инвесторлар мамлакатимизда ўзини имкон қадар эркин ҳис қилишлари учун валюта бозорини янада эркинлаштириш талаб этилади. Тўртинчидан, фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак. 2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутади. Шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкин. Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, бу мамлакат ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш “яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқишимиз зарур. Бундан ташқари, ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинаётган юқори ликвидли маҳсулотлар маркировкасини жорий этиш бўйича жадал иш олиб бориш талаб этилади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса жазолаш кўзда тутилиши шарт. Маълумки, солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилиниши билан бюджетга тушадиган маблағ албатта камаяди. Буни самарали солиқ маъмуриятчилиги орқали бартараф этиш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мумкин. Айнан шунга эришиш биринчи галдаги вазифамиздир. Солиқ маъмуриятчилиги шундай бўлиши керакки, қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилинса ҳам бу ҳолат истеъмол товарларининг нархи ўсишига олиб келмаслиги шарт ва зарур. Молия вазири ва Давлат солиқ қўмитаси раиси солиқ маъмуриятчилиги самарадорлиги ҳамда бюджет ва истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлашга шахсан масъул этиб белгиланади. Солиқ юкини камайтириш ҳисобига барчага бир хил адолатли солиқ режимини жорий этиш, солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш лозим. Зеро, берилган имтиёз рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини тадбиркорларнинг ўзлари ҳам эътироф этмоқдалар. Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ана шу масала бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси топширилади. Бешинчидан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилади. Буюк аллома Нажмиддин Кубро ҳазратлари “Муваффақиятни – саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса – лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим”, деб бежиз айтмаганлар. Ҳақиқатан ҳам, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз. Жаҳон банкининг бизнес юритиш соҳасидаги рейтингида мамлакатимиз қурилиш бўйича 134-ўринни эгаллаган. Бу эса соҳада кўплаб муаммолар борлигидан далолат беради. Мисол учун, қурилиш соҳасида рухсат беришга оид 17 та тартиб мавжуд бўлиб, уларни олиш учун ўртача 246 кун сарфланади. Бу адолатсизлик эмасми? Вазирлар Маҳкамаси зудлик билан ушбу соҳага доир норма ва қоидаларни такомиллаштириш чораларини кўриб чиқиши керак. Олтинчидан, иқтисодиётни бошқаришда давлат аралашувини кескин камайтириш лозим. Бугунги кунда мамлакатимизда 603 та акциядорлик жамияти фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 486 тасида давлат улуши 52 триллион сўмни ташкил этмоқда. Ёқилғи-энергетика, нефть-газ, кимё, транспорт ва банк соҳаларида давлат иштироки юқори даражада сақланиб қолаётгани уларни бозор механизмлари асосида ривожлантириш, инвестициялар жалб этишга тўсқинлик қилмоқда. Айрим вазирликлар ўзи назорат қиладиган соҳадаги корхоналарда таъсисчи экани эркин ва соғлом рақобатга йўл бермаяпти, буниям бугун очиқ айтиш керак. Бундай тизимни энди ўзгартирмасак, ушбу тармоқларда ҳам ва умуман, иқтисодиётда барқарор ривожланишга эришиб бўлмайди. Давлат активлари тартибсиз бошқарилаётгани ҳам самарадорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, ҳозирги вақтда 972 та давлат корхонаси активларининг атиги 21 фоизи Давлат рақобат қўмитаси томонидан, қолган 79 фоизи вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан бошқарилмоқда. Бундай ёндашув сўнгги 27 йил давомида давлат корхоналарини қандай аҳволга олиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Авиасозлик саноати каби бутун бир соҳа йўқ бўлиб кетди. Мавжуд тизимни тартибга солиш мақсадида Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни мустақил агентлик этиб қайта ташкил қилиш лозим. Бу Агентлик давлат мулкини бошқариш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, акция ва облигациялар чиқариш йўли билан уларни молиявий соғломлаштириш, хусусийлаштириш жараёнларига бош-қош бўлади. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда мазкур таклифни амалда жорий этиш вазифаси топширилади. Еттинчидан, биз эркин бозор тамойилларини ўрнатмоқчи эканмиз, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратишимиз шарт. Бу борада биринчи қадам сифатида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳақида қарорлар қабул қилдик. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қайта ташкил этилиб, парвозларни амалга ошириш, аэропортларни бошқариш ва аэронавигация хизматлари бир-биридан ажратилди. Келгуси йилда бошқа стратегик тармоқларни ҳам, жумладан, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзкимёсаноат” компаниялари, Навоий кон- металлургия комбинатини босқичма-босқич ислоҳ қилишни давом эттирамиз. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш зарур. Вазирлар Маҳкамасига ушбу масалалар юзасидан икки ой муддатда Ҳукумат дастурлари ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилади. Саккизинчидан, иқтисодиётимизни жаҳон бозорига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш устувор вазифадир. Келгуси йили экспорт ҳажмини 30 фоизга ошириб, 18 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўймоқдамиз. Биз экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишимиз, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарур. Шунингдек, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳам энг долзарб масаладир. Чунки денгизга чиқиш имкониятимиз чеклангани учун маҳсулотни экспорт қилишда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, “Узбекистан Эйрвейс” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари товарларимизни экспорт қилиш бўйича замонавий логистика йўналишларини яратишлари зарур. Вазирлар Маҳкамаси экспорт юкларини қўшни давлатлардан темир йўл орқали имтиёзли нархларда ўтказиш бўйича музокаралар олиб бориши керак. Шу билан бирга, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги индекси”даги мамлакатимиз ўрнини юқори позицияга кўтариш чораларини кўриш лозим. Келгуси йилда божхона тартибларини кескин соддалаштириш, божхона назорати пунктлари ҳамда юкларни расмийлаштириш постларини тубдан ислоҳ қилиш зарур. Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган, “ягона дарча” тамойили асосида фаолият кўрсатадиган божхона комплексларини барпо этиш керак. Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда юқорида қайд этилган масалалар бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилади. Тўққизинчидан, ҳудудларни комплекс ривожлантириш тадбирларини изчил давом эттириш лозим. Иқтисодиётдаги тизимли ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши жорий йилда 35 фоиздан 37 фоизга ортиши кутилмоқда. Бироқ айрим шаҳар ва туманларда бу ўта муҳим масалага етарлича эътибор берилмаяпти. Оқибатда, республиканинг 27 та туманида саноатнинг улуши вилоят кўрсаткичининг 1 фоизига ҳам етмайди. Шу сабабли, ҳар бир туман ва шаҳар саноатини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш керак. Бу масалани, аввало, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарлари алоҳида назоратга олиши керак. Янги йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг урбанизация даражаси 35,5 фоизни ташкил этади ва ҳозирдан бошлаб зарур чоралар кўрилмаса, ушбу кўрсаткич яқин келажакда пасайиши мумкин. Бош вазир А.Арипов мамлакатимиз аҳолисининг урбанизация даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқиш учун шахсан масъул этиб белгиланади. Бу борада фақат пойтахт ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларни эмас, аввало, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш эътибор марказида туриши керак. Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтишимиз лозим. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳам уй-жойларни қуриш дастурлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор. Бу ишларга Иқтисодиёт вазирлиги бош-қош бўлиши лозим. Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун махсус жамғарма тузилади. Бинолар ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ана шу жамғармада тўпланади. Биз бу янги тизим орқали ҳудудларимиз қиёфасини янада обод қилишга ва аҳоли фаровонлигини оширишга эришамиз. Ўнинчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиздир. Кейинги йилда кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, ғалла ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш керак. Бу соҳа биз учун нисбатан янги эканини инобатга олиб, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида, тажриба-селекция ишларини тубдан жонлантириш лозим. Бунинг учун уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачилик бўйича янги тармоқларни ривожлантиришимиз зарур. Бугунги кунда фермер хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланмоқда. Шу сабабли янги ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кескин кўпайтиришимиз керак. Яна бир муҳим вазифа – сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллашдан иборат. Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда бу масала бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш топширилади. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўз фаолиятини кенгайтириши учун қўшимча ер майдонларини ажратиш лозим. Аграр соҳада энг катта муаммо – фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билимга эга эмаслигидир. Тўғри, уларда куч-ғайрат, ташаббус, ерга меҳр бор, кўпчилигининг кўзи ёниб турибди. Лекин, афсуски, биргина хоҳиш билан биз юқори ҳосилдорликка ва пировард натижага эриша олмаймиз. Бизга қишлоқ хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва инновация усулларидан хабардор фермерлар сув билан ҳаводек зарур. Фермерлар кенгаши Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликни кучайтириши, фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиши лозим. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан мақсад – иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Буни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури”ни қабул қилиши керак. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатимизда мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизими қандай ҳолатда эканини чуқур таҳлил қилиб, 2019 йил 1 мартга қадар бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга доир таклифларни киритсин. Ҳурматли парламент аъзолари! Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур. Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши керак. Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур. Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш керак. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин. Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур. Хабарингиз бор, яқинда ушбу масала бўйича Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ишлайдиган барча пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди. Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. Ислоҳотларнинг кейинги босқичида ушбу чекловлар ҳам бутунлай бекор қилинади. Айни вақтда ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, боқувчисини йўқотганларни ўн олти ёшгача ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътиборимиз марказида туриши керак. Умрини ногирон фарзандига қараш, уни парвариш қилишга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз. Учинчидан, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур. Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим. Ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритишга, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсаткич атиги 4 баробарни ташкил этади. Бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт. Шу йўлдаги муҳим амалий қадам сифатида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини бугунги 34 фоиздан 2019 йилда 44 фоизга етказамиз. Умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимиз ҳар томонлама камол топиши учун, барча шароитларни яратиш лозим. Хусусий мактаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланиш керак. Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарур. Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим масканлари битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш ўтган даврда 9-10 фоиз даражасида бўлиб келаётган эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли, биз бу рақамни 15 фоиздан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас. Чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш – муҳим вазифамиздир. Олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш лозим. Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади. Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш керак. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтирилади. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифлар юзасидан икки ой муддатда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак. Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш – энг муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир ишлаб чиқариш соҳасида тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, конструкторлик бюролари, тажриба-ишлаб чиқариш ва инновацион марказлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Биз мамлакатимизда инвестицияларни фақатгина иқтисодиёт тармоқларига эмас, балки илмий ишланмалар “ноу-хау”лар соҳасига ҳам кенг жалб қилишимиз керак. Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда илмий ишланмалар бўйича амалий натижадорликни ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш топширилади. Тўртинчидан, халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозим. Бизнинг бош мақсадимиз – нафақат касалликни даволаш, балки унинг олдини олишдан иборат. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш лозим. Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар доираси белгиланиб, пуллик ва бепул даволаниш ўртасида аниқ чегара ўрнатилиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат шифохоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин. Нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш керак. Келгуси йилда Россия, Жанубий Корея, Германия, Италия тиббиёт институтлари билан қўшма факультет ва филиаллар очиш бўйича амалий чораларни кўрамиз. Навбатдаги долзарб муаммо – аҳоли ўртасида онкологик касалликлар кўпайиб бораётгани билан боғлиқ. Мисол учун, юртимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморда онкологик касаллик аниқланмоқда. Бу, ўз навбатида, мазкур касалликка қарши кураш тизимини такомиллаштиришни талаб этиб, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжни кучайтирмоқда. Ушбу йўналишдаги касалликларни барвақт аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда алоҳида қарор ва дастур қабул қилиш, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш вазифаси юклатилади. Кўпайиб бораётган бир қатор жиддий касалликлар профилактикаси бўйича халқаро институтлар, нуфузли хорижий шифохоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур. Халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рациони бўйича амалдаги меъёрларни халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш лозим. Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда бу борада ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилади. Бешинчидан, хотин-қизлар ва ёшларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш лозим. Бу борада жорий йилда кўрилган амалий чораларга қарамасдан, ҳалигача оғир турмуш шароитида яшаб, иш билан таъминланмаган 13 мингдан зиёд хотин-қизлар борлиги ачинарлидир. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда ана шундай аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган дастур ишлаб чиқиши зарур. Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарларига 2019 йилда турмуш шароити оғир бўлган 1 минг 600 нафар хотин-қизларни имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш вазифаси топширилади. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар – келажаг?

Читайте на 123ru.net

Другие проекты от 123ru.net



Архангельск

Над Соловьёво поднят российский флаг, штурмовые группы ВС России замечены на окраинах Архангельского



VIP

В Москве состоится уникальный конкурс, сочетающий красоту и интеллект «Мисс Право»




Українські новини

Рушникосушки від Hygge Family: європейські стандарти якості на українському ринку



Новости 24 часа

Более 100 студентов посетило СЛД Курск в рамках акции «Неделя без турникетов»



Game News

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)



Хотин

Что случилось ночью, 15 апреля 2024 года



News Every Day

Ramon Cardenas aims to cement his contender status agains Jesus Ramirez Rubio tonight



Авто

На западном объезде Южно-Сахалинска строят первый участок



Хотин

«Альфа-Банк» объявил о распродаже имущества Алексея Хотина из-за задолженности



Сергей Шнуров

Матильда Шнурова примерила откровенный наряд в сетку



Хотин

СМИ: Часть отеля Four Seasons и галерею «Модный сезон» захотели передать государству



Елена Рыбакина

«Был риск завершить борьбу еще в первом матче». В России оценили победу Рыбакиной в Штутгарте



Москва

Шапки женские вязаные на Wildberries, 2024 — новый цвет от 392 руб. (модель 466)



Михаил Кутушов

Компания ICDMC стала победителем престижной премии в сфере ЗОЖ – Green Awards 2023/24



Симферополь

Жители Марий Эл с мая смогут дистанционно оформить ипотеку на жилье в Крыму 



Москва

Новый транспортный хаб начали строить Казахстан, РФ и Китай



Москва

В Москве открылись сезонные ярмарки выходного дня — Собянин



Москва

Тема дня: На «Госуслугах» можно будет получить статус многодетной семьи с 2025 года



Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Хотина — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Хотина или других населённых пунктов Черновицкой области мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Хотине можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа в Хотине и Черновицкой области






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Хотина и Черновицкой области. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Хотина — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

АО «Транснефть – Прикамье» провело свыше 3 тыс. экологических исследований в I квартале 2024 года





Путин в России и мире
Москва

Путин поручил сократить время пути поездов от Москвы до Черноморья до 16 часов


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Минск не исключает попыток оппозиции оторвать часть территории Белоруссии в пользу НАТО




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Ru24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Черновицкой области

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Хотине, в Черновицкой области и в России






Загрузка...

Загрузка...



Сергей Рахманинов

Концерт в честь Сергея Рахманинова прошел в Воскресенске



Хотин

Экс-владелец банка «Югра» получил 9 лет колонии за растрату 23 млрд рублей

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net