Mac учун Gemini иловаси тақдим этилди
Google компанияси ўзининг Gemini сунъий интеллект иловасини Mac операцион тизими учун расман ишга туширди, деб gemini.google хабар берди. Эндиликда Mac фойдаланувчилари Gemini-нинг барча имкониятларидан тўғридан-тўғри ўз иш столи орқали фойдаланишлари мумкин. Ушбу илова матнлар ёзиш, кодлаш, маълумотларни қидириш ва ижодий вазифаларни бажаришда юқори самарадорликни таъминлайди.
Фойдаланувчилар Gemini-нинг турли обуна режаларидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, Gemini Advanced обунаси ойига тахминан 20 долларни ташкил этади, бу эса жорий курс бўйича 258 000 сўмга тўғри келади. Янги илова иш жараёнларини соддалаштириш ва сунъий интеллект билан ўзаро алоқани янада қулай қилиш учун мўлжалланган.