Собиқ ҳакам Муссо эпизоди пеналти бўлиши керак деди
"Атлетико Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси чорак финали жавоб учрашувидаги баҳсли эпизод футбол муҳокамаларининг марказида қолмоқда. Учрашувда “Атлетико” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисоби билан кейинги босқичга йўл олди.
Ўйин давомида “Барселона” яримҳимоячиси Фермин Лопес рақиб дарвозабони Хуан Муссо билан тўп учун курашда тўқнашиб, жароҳат олган. Шу эпизод кейинчалик баҳсли вазият сифатида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Собиқ ҳакам Андухар Оливер бу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдириб, вазият аниқ пеналти бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дарвозабоннинг ҳаракатида қасд бор-йўқлигидан қатъи назар, у рақибга нисбатан қоида бузган.
Оливер “Муссонинг ҳаракатида ёмон ният бўлган ёки бўлмаганидан қатъи назар, бу пеналти. Дарвозабон олдинга чиқиб, рақибни тўхтатиш жараёнида тўғридан-тўғри тўқнашув содир этди”, дея қайд этган.
Мазкур баёнот ҳозирги кунда Европа футболида ҳакамлик қарорлари ва VAR тизими самарадорлиги ҳақидаги муҳокамаларни янада кучайтириб юбормоқда.