Болалар учун қўшимча озуқа танлашда нималарга эътибор бериш лозим?
Кўпчилик оналар сут етарли бўлмаслиги ёки умуман келмаслиги сабабли бўтқаларга ўтишга мажбур бўлади.
Бўтқаларнинг зарарли жиҳати 3 та бўлиши мумкин:
Таркибида шакарнинг керагидан ортиқлиги
Бўтқани яроқлилик муддатини ошириш учун зарарли консервантлар қўшилгани
Сифатсиз пальма ёғи ишлатилгани
Афсуски бозордаги аксарият арзон бўтқалар таркибида шундай зарарли моддалар мавжуд, бу эса болалар диабети, панкреатит, гипертрофия, ичаклар таъсирчанлиги, рахит каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин!