Фарғонада томорқасида 60 туп кўкнори етиштираётган шахс аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фарғона туманида уйининг томорқасида кўкнори етиштираётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати. Маълум қилинишича, 5 май куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Вазиё» маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро М.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.