Мафтуна Шокирова беҳаё ролларга таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди
Актриса бундай таклифлар ҳам бўлганини таъкидлаган
Актриса Мафтуна Шокирова YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида беҳаё ролларга таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди.
Мафтуна Шокирова ҳар хил сериаллардан таклифлар тушаётганини ва улардан биринчи бўлиб сценарийни сўрашини таъкидлади. Cценарийни ўқигандан сўнг роль ёқмаса, актриса уни рад этади. Унинг сўзларига кўра, агар беҳаё ролларда ўйнаш учун пул таклиф қилинса ҳам рад жавобини беради.
«Мен ҳозирда шундай ролларни ўйнашдан йироқлашганман. Ўйнамасликка қарор қилганман. Таклиф тушяпти. Олдин ценарийни ўқийман кейин йўқ деб рад этаман. Бузук аёлларнинг ролига пул беришса ҳам ўйнамайман», — дейди у.