Доллар курси яна кўтарилади
Марказий банк 8 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +12,62 сўмга ошиб, 10 818,05 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам кўтарилди (+24,00) ва 12 240,62 сўмга етди. Бир Россия рубли +1,99 сўмга ошиб, 142,94 сўм бўлди.