Молдовада Кишинёв мэри ва маҳаллий кенгаш сайловлари бўлиб ўтди
20 октябрь куни Молдова пойтахти мэри ҳамда мамлакатдаги бошқа аҳоли пунктлари маъмуриятлари бошлиқлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтди. Молдова пойтахти Кишинёвда шаҳар мэри сайловида россияпараст Ион Чебан ҳамда Европа Иттифоқи билан интеграция тарафдори Андрей Нэстасе беллашди. Чебан 40,30 фоиз овоз тўплади, Нэстасе эса 31,01 фоиз овоз тўплади. Эндиликда мэр сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади. Жорий йилнинг ёзида Молдовада ғарб билан яқиндан алоқа ўрнатиш тарафдори бўлган ҳукумат ғалаба қозонган эди. Читать дальше...