Қарздор ота четга чиқиш ҳуқуқиини тиклаш мақсадида 80 млн. сўм тўлади
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.12.2013 йилдаги суд буйруғига кўра Ж.Э.дан вояга етмаган 2 нафар фарзандлари таъминоти учун хар ойда ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатилган. 2014 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан қарздор Ж.Э.нинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Читать дальше...