ОҲ-У ЗОРИНИ ПРЕЗИДЕНТГА ЕТКАЗИШ БАХТИДАН МАҲРУМ АЁЛ…
Яқинда Тожикистоннинг Рашт водийсида яшовчи Мавжигул Ғарибова адолатсизликка учрабди. Ўғилларидан бири Жунайдулло Худоёров Душанбедаги №4- колонияда жазо муддатини ўтаётган экан. Она-да, Раштга президент Имомали Раҳмон ташриф буюрганидан, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилишни режалаштирганидан хабар топди-ю, ўша ёққа чопди. У ерда одам кўп эди. Ҳаммалари президент билан юзма-юз кўришиш, суҳбатлашиш, муаммоларини тўкиб солиш илинжида турарди. […]