Дунёдаги энг яхши спорт офисининг очилиши, спорт афсоналарининг жамланиши ёхуд ХОҚнинг 125 йиллиги катта тантана билан ўтди
Инсон ўзи яратиб, ўзи лол қолган кашфиётлари бисёр. Асрлар оша дўстлик, ҳалоллик, беғаразлик руҳини сақлаб келаётган Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси ҳам инсон тафаккури ижодига мансубдир.