1 февралдан “GM Uzbekistan” автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтирди
“GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати маълум қилишича, харидорларга тақдим этилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириш жамиятнинг жорий йилдаги устувор вазифаларидан биридир.