АНДИЖОН – "Бўтақора қора тутун домида"
![АНДИЖОН –](https://gdb.rferl.org/A4D68592-64B7-45D2-B716-96F82E9C4706_w800_h450.jpg)
АНДИЖОН. "Андижон тумани Бўтақора қишлоғининг юқори қисмидан ўтган катта йўл. Бир пайтлар бу ерлар баҳаво, сўлим боғлар эди. Эрта баҳорда лолақизғалдоқлар қоплаган адирни кўриб ҳавасингиз келарди. Бир неча йил аввал Бўтақора қишлоғининг атрофида 20 га ғиштхона қурилди. Ғиштхоналарданчиқаётган кимёвий зарарли моддалар ва қора тутун сабаб аҳоли кўп касалликларга чалиняпти. Қишлоқ экологияси бузилмоқда. Бўтақора яқингача сўлим табиатли жой бўлганига ишонмайсиз. Кўриб турганингиздек, кўчалар ахлатхонага айланди. Бўтақора аҳли бундан хавотирда. Наҳот, уч-тўрт танга пул бутун бошли қишлоқ аҳли саломатлигидан устун бўлса?!"
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!