Амирнинг Қримдаги саройи (видео)
Бухоро амирининг Ялта (Қрим)даги саройи хақида эшитганмисиз? Ушбу икки қаватли шарқона сарой Бухоро амири Абдулаҳадхон ташаббуси ва рус императори Николай II нинг рухсати билан 1907 йилда қурила бошланган ва 1910 йилда қуриб битказилган. Саройга Абдулаҳадхон «Дилкушо» (Мафтункор) деб ном берган. Амирнинг Россиядаги биринчи йирик қароргоҳи бўлган ушбу саройда ҳозир Россияга қарашли «Ўзбекистон» сиҳатгоҳи жойлашган.