"Насаф" ўртоқлик ўйинида Грузия клубини мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун "Насаф" клуби Грузиянинг "Дила" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйин вакилларимизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Умар Эшмуродов 51-дақиқада ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Акмал Мозговой орадаги фарқни оширди.