U-23 Осиё чемпионати. Ж.Корея 114-дақиқадаги гол эвазига Саудияни таслим этди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Таиландда бўлиб ўтган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси Ж.Корея ҳамда С.Арабистони олимпиячилари ўртасида ўтказилди. Беллашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг иккинчисида эса кореяликлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Ли Дон Гённинг жарима зарбасидан узатган тўпини Чон Таэ Ук боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа, мазкур гол Ж.Кореяга минимал ғалаба ҳамда мусобақадаги илк титулни келтирди. Саудияликлар эса иккинчи маротаба кумуш медалларини (аввалгиси 2013) қўлга киритишди. Ж.Корея – С.Арабистони 1:0 (0:0, 0:0, 0:0, 1:0) Гол: Чон Таэ Ук 114