Новгородда она-бола поезд остида қолиб қўл ва оёғидан айрилди…
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи 37 ёшли аёл ва унинг 15 яшар қизи (жабрланганларнинг исми-шарифи тергов манфаатларини кўзда тутиб маълум қилинмаган) Новгород вилоятида фалокатга учради. Улар «Санково-Санкт-Петербург» поездига чиқишлари лозим эди. Кўзланган вагон томон биринчи бўлиб она чопа кетди. Аммо кутилмаганда туртиниб кетди-ю, темир йўл рельси устига қулади. Шу маҳал поезд келаётганди. Машинист составни тўхтата олмади. Оқибатда аёл поезд остида қолиб чап оёғидан айрилди. Уни қутқариш учун рельслар устига ўзини отган қизи ҳам кўнгилсизликка учради. Унинг қўл бармоқлари узилиб кетди.
Ҳозир она-бола касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ва транспорт полицияси вакиллари фожиа юзасидан иш олиб бормоқда.