ТОШКЕНТ вил. – "Бутун бошли Олмалиқда иккитагина нотариус ишламоқда"
ОЛМАЛИҚ. "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан ёзмоқдаман. Мана, бир ойдирки, Олмалиқда иккитагина нотариус ишлаяпти. Ўзи шаҳарда олтита нотариал идора бор. Шулардан бирданига 4 тасига таътил берилган. Оқибатда одамлар ишини битириш учун ҳафталаб навбат кутмоқда. Арзимаган ижара шартномасини тасдиқлатиш учун ҳам сарсон бўлмоқдамиз. Адлия вазирлиги нотариусларга навбат билан таътил берса бўлади-ку! Ё халқ қийналаётгани билан вазирликнинг иши йўқми?"
(Бу видео Озодликка 27 август куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!