Паркентда ошиқ йигит бошқага унаштирилган севган қизини пичоқлаб ўлдирди
Ўзбекистонлик ошиқ севган қизининг бошқага унаштирлиши ортидан бўлажак куёв ва унинг бўлғуси рафиқасини пичоқлади. Гувоҳлар йигит рашқ устида қотилликка қўл урганини айтишмоқда. Паркент тумани Ички ишлар бўлими мулозими Озодликка шундай ҳодиса бўлганини тасдиқлади ва бу бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси, “Қасддан одам ўлдириш” банди бўйича иш очилиб, туман прокуратураси тергов олиб бораётганини маълум қилди.