АНДИЖОН – "Йўл таъмири пайсалга солинаётгани сабаб авариялар рўй бермоқда"
АСАКА. "Асакадан ёзмоқдаман. Шаҳарни Шаҳрихон ва Андижон билан боғлайдиган асосий йўл бир ой аввал бузилган эди. Аммо у ерга асфальт ётқизиш пайсалга солинмоқда. Техника ва ишчилар бекор, аммо асфальт ётқизишдан дарак йўқ. Йўлнинг у томонида икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилгани боис тирбандлик юзага келмоқда, авариялар рўй бермоқда. Эрта-индин ёғин-сочинли кунлар бошланади. Ҳаммаёқ шалоббо бўлганида асфальт ётқизишармикан? Йўл қурилишига масъул одамлар ҳали-ҳамон эскича иш услубида қолмоқда. Уларни уйғотиш, янгича иш услубига ўргатиш осон кечмайди шекилли..."
(Бу хабар Озодликка 15 август куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!