Тошкентни "зерикарли", деб ëзган журналист ЎзТВда “халқ душмани” га чиқарилди
Ўзбекистондаги gazeta.uz нашри мухбири 30 яшар Никита Макаренконинг айни нашрда 23 август куни чоп қилинган "Тошкентни маънавият барбод қиладими" деган мақоласи ЎзА ахборот агентлиги ва ЎзМТРК телеканалларида танқид қилинди¸ муаллифининг ўзига эса, “шовинист” ва “халқ душмани” ëрлиқлари ëпиштирилди.