ҚАШҚАДАРЁ – "Имтиёзли кредит фақат бойларнинг болаларига берилмоқда"
ШАҲРИСАБЗ. "Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидан мактуб йўлламоқдаман. Ёшлар иттифоқи қошидаги "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси фаолиятига доир эътирозларимни билдирмоқчиман. Бу ташкилотнинг вазифаси ёшларни иш билан таъминлаш, муаммоларини ҳал етиш, имтиёзли кредитларни беришдан иборат.
Хусусан, Президент фармонига кўра, ёшларга 7 фоизли имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилган. Қашқадарё вилояти ҳокими туманимизда ўтган йиғилишда имтиёзли кредит тадбиркор бўлмоқчи бўлган ва дастмояси 20 миллион сўмдан кам бўлган ёшларга гаровсиз берилишини айтган эди. 20 миллион сўмдан кўп маблағи борларга 13 фоизли кредит берилиши айтилганди.
Аммо амалда кредитлар бериш жараёни бутунлай бошқача кечмоқда. Имтиёзли, яъни 7 фоизли кредитлар фақат бойваччаларнинг болаларига гаров асосида берилмоқда. Улар 100 миллиондан ортиқ суммада кредит олмоқда, бошқа ёшлар эса 25 миллион сўм ҳам ололмаяпти. Яъни кредитга масъул бўлган "Ипак йўли" банки гаров талаб қилмоқда. Ахир, 25 га кирган йигит ёки 22 яшар қиз 100 миллионлик гаровни қаердан топсин?! Шунча пуллик мулки бўлса, кредит сўраб ўтирадими?!
Яхшилаб текширилса, кредитни бировнинг номига чиқариб, масъуллар ундан ўзи фойдаланаётган ҳолатлар ҳам аниқланади.
Қисқача айтганда, Ёшлар иттифоқи ёрдамга муҳтож тадбиркорлар қолиб, бойваччаларни қўллаб-қувватлаб яна ёшларнинг нафратини қўзғамоқда".
(Бу хабар Озодликка 26 август куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!