Молдоваликлар Кишинёвда "Мафия тугатилсин!" шиори остида намойишга чиқди
![Молдоваликлар Кишинёвда](https://gdb.rferl.org/A0EE43C7-35D4-4EE1-ADD3-B96060AE2020_cx0_cy5_cw0_w800_h450.jpg)
27 август куни юзлаб молдовалик Кишинёв марказида Демократик партия етакчилигида ҳукуматга қарши намойишга чиқди. Бундай намойиш бир кун олдин ҳам ўтказилган эди.
27 август - Молдова мустақиллиги куни. Бундан роппа-роса 27 йил олдин Молдавия ССР Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилган.
Хабарларга кўра, ўрта асрларда яшаган шаҳзодага ўрнатилган ёдгорликка гул қўйишни истаган намойишчиларга полиция тўсқинлик қилмоқда.
26 август куни намойишга чиққанларнинг айримлари Буюк Стефанга ўрнатилган ёдгорлик олдида тунни ўтказди.
Аммо эрталаб мустақиллик кунида расмийлар гулчамбар қўйиши учун йўл очиш мақсадида полиция намойишчиларни ҳайкал олдидан сиқиб чиқарди.
Намойишга чиққан молдоваликлар расмийлар келишини кутар экан, “Мафия тугатилсин!” дей ҳайқиришди.
Мамлакатда кейинги пайтда тез-тез ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.