Ўзбекистон Мустақиллик байрами муносабати билан Тожикистон билан чегарасида чеклов киритмаслиги хабар қилинди
Ўзбекистон ўз Мустақиллик байрами нишонланиши арафасида чегара ўтказиш-назорат пунктларида Тожикистон фуқароларининг ўтишига чеклов жорий қилмайди. Бу ҳақда Тожикистон куч ишлатар тизимларидаги манбасига таяниб Asia Plus сайти хабар қилди.
«Бугунги кунда Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари оддий режимда ишламоқда, фуқаролар қўшни давлат ҳудудига чекловларсиз киритилмоқда», - деган манба.
Ўзбекистонда Мустақиллик куни 1 сентябрда нишонланади.
Аввалги йилларда Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик байрами арафасида мамлакатга хорижликларнинг киритилиши бўйича чекловлар жорий қилган, Ўзбекистоннинг ташқи чегараларида жойлашган назорат ўтказиш пунктлари эса қўшимча куч ва воситалар билан кучайтирилган.
Ўзбекистоннинг бошқа қўшнилари билан чегаралардаги вазиятга доир ҳозирча хабар йўқ.