ТОШКЕНТ – "Сергели ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ҳатто ҳоким буйруғини бажармаяпти"
СЕРГЕЛИ. "Мен – Зуҳра Зерикова, Тошкент шаҳри Сергели туманидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм” рукнида аввалроқ эрим доимий пропискаси йўқ деган баҳона билан узоқ йиллардан буён яшаб келаётган уйимиздан ҳайдаб чиқарилаётгани ҳақида мактубим чоп этилган эди. Ушбу масалада туман ҳокими қабулида бўлдим, ҳоким эримга доимий прописка қилинишига ваъда берди ва ҳуқуқшуносга бу борада паспорт столига хат тайёрлашни топширди. Аммо ҳокимлик ҳуқуқшуноси хат тайёрламагани етмагандек, вақтинча пропискаси тугаши билан эримни ҳайдаб чиқариши ҳақида таҳдид қилмоқда. Давлатимиз раҳбари бошпанасизларга уй бераётган бир пайтда ҳокимият ҳуқуқшуноси эримни яшаб турган жойидан чиқариб, бошпанасиз кимсага айлантирмоқчи! Ҳуқуқшунос ҳатто ҳоким буйруғини бажармаяпти".
(Бу хабар Озодликка 17 август куни юборилган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!