ФАРҒОНА – "Қурилиш баҳонасида маҳалламиздаги қолган-қутган дарахтлар ҳам йўқ қилинмоқда"
ФАРҒОНА. "Фарғона шаҳридан ёзмоқдамиз. 10-15 йил аввал шаҳарга Оллоёров ҳоким бўлган пайтда шаҳардаги кўплаб яшил ҳудудлар йўқ қилинган эди. Хусусан, биз яшайдиган "Калинин" массиви кўп қаватли уйлари орасидаги яшил боғ ва дарахтзорлар ҳам вайрон қилинганди. У ерларда болалар спорт майдонлари қурамиз, деб ваъда беришганди. Аммо ваъдалар бажарилмади.
Ҳолбуки, маҳалламизда болалар футбол ўйнайдиган бирорта стадион йўқ. Сўнгги 2-3 йилда эса бўшаган ҳудудларда дорихона, дўкон, клиникалар қурилди. Энди эса кўп қаватли уйларга тақаб яна уйлар қурилмоқда. Шу баҳона қолган-қутган дарахтларни йўқ қилиш ҳам давом этмоқда. Бу борада эса маҳаллий аҳоли фикри билан ҳисоблашилмаяпти. Нега пул ва ҳокимият эгалари оддий халқ истагини инобатга олмайди?
Қолаверса, маҳалла аҳли ичимлик суви муаммосидан ҳам азият чекмоқда. Босим паст. Хўш, янги қурилаётган уйларга сув етказиб берилармикан?
Бир пайтлар ям-яшил ва сўлим бўлган маҳалламиздан файз кетди. Ариқлар қуриган, дарахтларга ичимлик суви қуйишга эса рухсат йўқ. Маҳаллий раҳбарларнинг оддий халқ ташвишларидан бехабар гўё..."
(Бу хабар Озодликка 29 июль куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!