Россия ўз қўлидаги АҚШ ҳукумати облигацияларини озайтиришда давом этади
Вашингтон Москвага қарши жорий қилаётган янги санкцияларга жавобан Россия АҚШ ҳукумати облигацияларига ётқизган сармояси кўламини озайтиришда давом этади. Бундан ташқари, Россия глобал тўловларни долларда амалга оширишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов билдирди.
12 август куни Силуанов “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида Россия “Америка иқтисоди ва Америка қимматбаҳо қоғозларига ётқзиган сармоясини минимум даражага туширганини ҳамда уни озайтиришда давом этишини” айтди.
Вазир, шунингдек, халқаро тўловларни долларда амалга ошириш ҳам тўхтатилиши мумкинлигини айтди.
Доллар узоқ йиллардан бери халақаро валюта ҳисобланиб келади.
Жорий йилнинг март ва май ойлари ўртасида Россиянинг АҚШ молия вазирлиги акцияларидаги ҳиссаси 81 миллиардга озайиб, 15 миллиардга тушди.
Айрим мутахассислар Россия АҚШ акцияларига эгалик қилувчи асосий давлат эмаслигини айтиб, Москванинг бу ҳаракатлари катта таъсир кўрсатмаслигини айтмоқда.
Қиёслаш учун, АҚШ ҳукумати қарзининг 1,2 триллион долларга тенг бўлаги Хитой қўлидадир.