АНДИЖОН – "Вазирга мурожаат: Тез ёрдам бўлимини Чинободдан Балиқчига кўчирманг!"
ЧИНОБОД. "Андижон вилояти Чинобод шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Аҳоли норозилигига қарамай, Чинобод шошилинч ёрдам бўлими Балиқчи тумани марказига кўчирилмоқда. Чинободнинг ўзида 42 минг аҳоли яшайди. Атрофдаги қишлоқлар ҳам қўшиб ҳисобланса, шошилинч ёрдам бўлими салкам 100 минг кишига хизмат кўрсатади. Айни пайтда Чинобод шошилинч ёрдам бўлимидан энг чекка қишлоққача масофа 30км. Агар бўлим Балиқчи туманига кўчирилса, бу масофа янада узоқлашади.
Президент ўз маърузаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳақидакўп гапирди. Балиқчи туман соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари эса Президент талабига жавобан аҳолига ноқулайлик туғдириш мақсадида шошилинч ёрдам марказини туманга кўчирмоқда.
Чинобод аҳли шундоқ ҳам ҳокимият, халқ қабулхонаси, ФҲДЁ, архив, газ, экология, кадастр, солиқ, молия ва бошқа идораларга иши тушса, иккита транспортга ўтириб, Наманган вилояти чегарасида жойлашган Балиқчига боради. Энди эса шошилинч ёрдамни ҳам кўчиришмоқчи. Тез ёрдам хизмати биноси таъмирига каттагина пул ажратилган деган гаплар юрибди. Қолаверса, раҳбарлар Чинободдаги бўшагани бинони ҳам кимгадир пулламоқчи, дейишяпти. Билмадик, бу гапларда қанчалик жон бор? Аммо раҳбарлар аҳолига ноқулайлик туғдираётган ушбу кўчиш юзасидан расман тушунтириш бермади.
Чинободдаги оқсоқоллар туман ҳокими ёнига бормоқчи бўлган эди, ҳоким муовини одамлар йиғилмасин, журналистларга ҳам хабар берилмасин, деб топшириқ берибди.
Туман бош врачи ҳам аввал тез ёрдам бўлими кўчмайди, деб ваъда берди, лекин гапидан кайтди. Соғлиқни сақлаш вазиридан салкам 100 минг кишининг тақдирига бефарқ бўлмаслигини сўраймиз".
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!