Олтойлик гиёҳванд она икки ёшли қизини деразадан пастга отиб юборди
Олтой ўлкасининг Рубцовск шаҳрида яшовчи аёл икки ёшли қизини деразадан пастга отиб юборди. Бу ҳақида ҳудуд тергов бошқармасининг матбуот хизмати хабар берган.
“Рубцовск шаҳрида яшовчи 26 ёшли фуқарога нисбатан “Ёш болани ўлдиришга уриниш” моддасига мувофиқ жиноий иш қўзғатилган” дейилади бошқарма хабарида.
17 январь куни аёл гиёҳванд моддалар таъсири остида қизалоқни кўп қаватли тураржойнинг учинчи қавати деразасидан пастга ташлаб юборган. Ҳайриятки, бахтли тасодиф туфайли қизалоқ подъезд устидаги соябонга тушган ва жиддий тан жароҳатлари олмаган.
Айни пайтда қизалоқнинг саломатлигига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ. Аёлнинг фарзандлари бир нечта эканлиги ва ҳозирда уларнинг қаерда яшашларига доир саволга ечим топилаётгани айтиб ўтилган.