Олимлар: Кўзойнак тақиш коронавирус юқиш эҳтимоли беш мартагача камайтиради
Кўзойнак таққан инсонларда коронавирус билан касалланиш беш баравар камлиги аниқланди.
Кольцово шаҳрида бўлиб ўтган OpenBio биотехнология форумида биология фанлари доктори, Новосибирск давлат университети (НДУ) Бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораториясининг мудири Сергей Нетесов шундай фикрни билдирган.
«Хитойда олиб борилган ўрганиш ишлари шуни кўрсатадики, кўзойнак тақадиган одамлар COVID-19’ни беш марта камроқ юқтиришади. Хитойда бу жуда аниқ сезилган. Чунки бу давлатда контакт линзаларини тақадиганлар кам, лекин 80 фоиздан ортиғи кўзойнак тақади. Беморларнинг атиги 10 фоизи кўзойнак таққанлар», — деди олим.
Контакт линзалари машҳур бўлмаган Хитойда ушбу сезиларли даражада кўзга ташланган ва шунга кўра тадқиқотлар олиб борилган. Тадқиқотлар натижасида кўзойнак тақадиган одамларда коронавирус юқтириш эҳтимоли камлиги маълум бўлган. Бунга сабаб қилиб кўзнинг шиллиқ қавати кўзойнак орқали яхшироқ ҳимояланиши кўрсатилган.