Новосибирскда 28 ёшли аёл 9 яшар қизини бўғиб ўлдирди. Нега?..
Ҳа, Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшовчи исми-шарифи сир тутилган 28 ёшли аёл 2020 йил 16 январ куни ўзи яшайдиган квартирада 9 ёшли қизини бўғиб ўлдирган. Кейин эса ўз жонига қасд қилишга тутинган. Аммо улгурмади. Уни қўлга олишди. Ҳозир аёл касалхонада даволанмоқда. Ажабланарлиси, тергов қўмитасидагилар аёлни бундай қотилликка айнан нима ундагани ҳақида лом-мим дейишмаяпти.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Аёл касалхонадан чиқса, уни дарҳол қамоққа олишади.
Астағфирилло!!!