Фарғоналик фуқаро 45 ёшида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлдим
Константин Лопотин 1980 йилда онаси ва акаси билан Россиянинг Москва шаҳридан Фарғона вилоятига кўчиб келган. Константин шу вақтда 3 ёш эди.
Моддий етишмовчилик сабаб болаларга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олинмаган. Мактаб ёшига етган Лопотиннинг онаси имкон топиб Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабга олиб борди. 11 йил давомида мана шу мактабда билим олган Константин йиллар давомида ўзининг расмий ҳужжатлари бўлишини, мамлакат фуқароси дейишларини истаган.
1997 йилдан шу кунга қадар Константин бир нечта мутасаддилар, ҳуқуқшунослар, ҳокимлик вакилларидан туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олишда кўмак сўрайди. Афсуски, улардан қониқарли жавоб олмади. Аниқ бир фуқаролиги бўлмаган Константин Лопотин шу кунгача Олий таълим муассасаларида таҳсил олишни орзу қилди ҳалос, давлат ишида ҳам ишламоқчи бўлди, аммо ҳар бир иш жойидан маълум ҳужжатлар сўраларди.
Шу сабабли йиллар давомида у ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб борган. Лопотиннинг сўнги сўров манзили Фарғона вилояти адлия бошқармаси бўлди. Ўзини қийнаб келаётган мавжуд муаммони айтди. Бошқарма ходимлари эса дарҳол судга даъво аризасини киритдилар. Аризада эса Константин Лопотинга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани берилиши, у 42 йилдан буён Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлиги акс этганди.
45 ёшида расмий ҳужжатларни қўлга олган Константин биринчи навбатда уй сотиб олади. Сўнгра оила қуришини ҳам режалаштирётгани айтади бизга.