Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларини яна 6 ойга узайтирди
![Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларини яна 6 ойга узайтирди](https://gdb.rferl.org/89E114E4-0E73-408F-9650-34C9CE0A3CEC_w800_h450.jpg)
Европа Иттифоқи Россиянинг 150 фуқароси ва 38 компаниясига қарши аввал эълон қилган санкциялари муддатини яна ярим йилга узайтирди.
Бу ҳақда Европа Кенгаши сайтида эълон қилинган хабарда айтилган.
Иттифоқ эълон қилган санкциялар Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид билан боғлиқ. Брюссель фикрича, Россияда шаклланган вазият санкцияларни бекор қилишга изн бермайди.
Европа Иттифоқи жорий қилган санкциялар 150 россиялик ва 38 компаниянинг молиявий активларини музлатиб қўйиш ва уларнинг саёҳатларини чеклаб қўйишдан иборатдир.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Кремлга қарши қарши санкцияларни 2014 йили Россия Қримни аннексия қилиши ва Донбассдаги можарога аралашгани ортидан эълон қилган эди.
Москва Украинага қарашли Қрим ярим оролини қўшиб олганини “тарихий адолатнинг қайта тикланиши”, деб баҳолайди, Украина шарқидаги урушга аралашаётганини инкор этиб келади.