Пермлик аёл ёвуз руҳлардан халос этиш баҳонасида икки гўдагини бўғиб ўлдирди…
Пермдаги Кудымкар шаҳрида яшовчи 32 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёл тўрт боланинг онаси эди. Лекин сўнгги бир йил ичида у эри билан бирга қандайдир сектага қатнай бошлаган. Динга берилган. Қўшниларнинг айтишича, эр-хотин бошқалар каби соғлом турмуш тарзини кечирган. Ичкилик ичмаган. Тўрт боласини боқиб келаётганди. Афсуски, куни кеча аёл кутилмаганда 1 ва 5 ёшли боласининг ичига ёвуз жинлар жойлашиб олган деб ҳисоблади-ю, икковини ҳам бўғиб ўлдирди. Кейин ўз жонига қасд қилишга уриниб кўрди. Аммо уддалай олмади. Ҳозир у касалхонада. Қолган икки боласига эри қараб турибди.
Астағфирилло!!!